Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган Мактабгача таълим ташкилотлари сони бугун жами 106 тага етган бўлиб, шундан 74 таси давлат, 15 таси нодавлат, 6 таси оилавий ва 10 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги муассасалардир.

Мактабгача таълим ташкилоти сони 2017-2021 йилларда 24 тага кўпайиб, бунда дастлабки йил ўсиш суръати атиги 35 фоизни ташкил этган бўлса, бугунга келиб бу қамров деярли 99 фоизга етказилган. Аниқроғи, 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 17 минг 676 нафари боғчага қатнамоқда. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 21,4 фоизга (13 минг 390 нафар камраб олинган) оширилган. Бу борада ишлар давом эттирилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги 7 та мактабгача таълим ташкилотида жами 8 та мажбурий, бепул, бир йиллик тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларда МТТ га қамраб олинмаган 342 нафар болани мактабга тайёрлаш учун қисқа муддатли бепул таълим бериб борилди. Шу йўл билан шаҳардаги жами 4 минг 159 нафар 6 ёшли бола мактаб таълимига тайёрланди.  

Давлат раҳбари томонидан 2018 йилдан бошлаб мактабгача таълим йўналишида хусусий секторларнинг кириб келишига катта имконият яратиб берилди. Давлат томонидан ажратилган 31 миллиард сўмлик имтиёзли кредит эвазига шаҳарда 1 минг 450 қувватга эга бўлган 10 та Давлат ва хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Жорий йил якунига қадар 250 қувватга эга яна 2 та давлат хусусий шериклиги  асосидаги МТТнинг иш бошлаши кўзда тутилган.  

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан, бугунги кунда шаҳарда 6 та оилавий нодавлат МТТ фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 150 нафар мактабгача ёшдаги жажжи ўғил-қиз тарбияланмоқда. Шу билан бирга, вилоят марказида 15 та хусусий нодавлат МТТ да 910 нафар мактабгача ёшдаги бола таълим-тарбия олмоқда.  

Сўнгги беш йилликда мактабгача таълим ташкилотларини қурилиш, таъмирлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. 2018-2021 йиллар мобайнида “Обод маҳалла”, инвестиция давлат дастурлари доирасида 22 та давлат МТТ да қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, бу ишларга Республика ва маҳаллий бюджетдан 67,4 миллиард сўм маблағ ажратилган.  

Жорий йил июнь ойида “Истиқлол” МФЙда 385 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йилнинг сентябрь ойида Собир Рахимов МФЙдаги “Лукойл Оперейтинг Узбекистан” корхонаси томонидан ҳомийлик асосида 1,5 миллион АҚШ доллари эвазига қурилаётган 250 ўринли замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилади.

Айни кунда Бухоро шаҳар мактабгача таълим ташкилотларида жами 1 минг 679 нафар педагог фаолият кўрсатмоқда. Улардан 728 нафари олий маълумотли. 2018 йилга нисбатан олий маълумотли (156 нафар бўлган) педагог кадрлар сони 572 нафарга ёки 78 фоизга ошган. Шунингдек, соҳада ишлаётган 187 нафар педагог ходим олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим: Бухоро шаҳрида қамров 99 фоизга етказилди