Косонсой Янги Ўзбекистон қиёфасига монанд ҳудудга айланмоқда
Наманган вилояти Косонсой туманида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман» мақоми берилган Косонсойда бунёдкорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағ ҳудуд инфратузилмасини модернизация қилиш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай муҳит яратиш ҳамда туризм салоҳиятини оширишга йўналтирилмоқда.
Айни кунларда Косонсой сойи қирғоқларини мустаҳкамлаш, ўзанини каскадлаш ва атрофини ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, «Саломатлик йўлаги», сайёҳлик ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш бўйича қурилиш жараёнлари олиб борилмоқда.
[gallery-32699]
Мазкур лойиҳалар туманнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ҳамда сайёҳлик жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА