Эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда
Мамлакатимизда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ҳамда хонадонларда энергия самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 октябрдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 2026/2027 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги механизмлари белгиланди. Жумладан, бир марталик моддий ёрдам ажратиш, коммунал харажатлар учун компенсация тўлаш ҳамда энергия таъминоти билан боғлиқ қатор имтиёзлар бериш назарда тутилган.
Бу борада Бухоро вилояти Вобкент туманининг Чангарон маҳалласида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳалладаги ижтимоий ходим Зарина Ҳожиева хонадонларга ташриф буюриб, оилаларнинг турмуш шароити ва эҳтиёжларини ўрганиш асосида манзилли кўмак берилишини таъминламоқда.
[gallery-32680]
Ўтган йили маҳалладаги қарийб 50 та, жорий йилда эса 45 та оилага бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА