23 ноябрь: куннинг муҳим янгиликлари қисқа хабарларда
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
Аммон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн рафиқалари иштирокида учрашув ўтказдилар.
Чет эл автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби такомиллаштирилиб, уларнинг мамлакатимиз ҳудудида бўлиш муддати 90 кундан 180 кунгача узайтирилмоқда. Божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати эса 60 кундан 120 кунга оширилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими томонидан банклар фойдасига қаратилган суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибаев. ЎзА