Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси вакилларидан иборат делегация Сурхондарё вилоятида бўлиб, Термиз давлат университети фаолияти билан ҳам танишди.

Мазкур йирик олий таълим муассасаси ректори А.Мараҳимов билан учрашиб, Германиянинг етакчи олий таълим даргоҳлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифи илгари сурилди.

Учрашувда GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, Марказий Осиёда ҳуқуқий давлат тузилишига кўмаклашиш минтақавий дастури директори Й.Пуделка Германиядаги йирик олий таълим муассасалари ва юридик университетлари хусусида маълумот берди. Мазкур таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, ўзаро тажриба алмашиш, хорижнинг юридик мутахассисларини жалб этиш юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Термиз давлат университетида юридик факультет ташкил этилиб, юриспруденция соҳаси бўйича етук мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилган. Бу ҳуқуқий демократик давлат барпо этилаётган мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, жамиятда адолат устуворлигини таъминлаш, чуқур билимга эга ҳуқуқшуносларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Тадбирда Термиз давлат университети ва GIZ ҳамкорлигида ҳуқуқий соҳада янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, юридик факультетида янги йўналишлар очиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Термиз шаҳрида ҳамкорликда юридик хизмат кўрсатувчи, ҳуқуқий маслаҳат берувчи офисни ташкил этиш режалаштирилди. Унда университетининг профессор-ўқитувчилари ва германиялик малакали ҳуқуқшунос-мутахассислар Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш, ҳуқуқ соҳаси бўйича магистратура мутахассислигида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ва таълим бериш учун чет эллик мутахассисларни жалб этишда амалий ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг илк босқичи сифатида ҳуқуқий соҳага бағишланган илмий-амалий конференция ташкил этишга келишиб олди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ТерДУда юриспруденция йўналишини ривожлантиришга кўмаклашмоқчи