Катта Чимённинг хавфли сўқмоқлари: 7 киши қандай қутқарилди? (+видео)
Тоғдаги қутқарув операцияси фақат манзилга етиб боришдан иборат эмас. Бу — вазиятни тўғри баҳолаш, хавф-хатарни ҳисобга олиш ва ҳар бир ҳаракатни аниқ режалаштиришни талаб этадиган масъулиятли жараён. Айниқса, йўлни йўқотган инсонларни қидиришда вақт ҳам, тоғ шароити ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қутқарувчилар эса ўз хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, ёрдамга муҳтож фуқароларни топиш ва уларни хавфсиз жойга олиб чиқиш учун ҳаракат қилади. Катта Чимёндаги воқеада ҳам қутқарув хизмати ходимларининг тезкорлиги, касбий маҳорати ва ҳамжиҳатлиги муҳим аҳамият касб этди.
Хўш, нима содир бўлган эди?
Етти нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш жараёни қандай кечди?
Бу ҳақда Бўстонлиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими вакили гапириб берди.
Батафсил қуйидаги видеода.
Моҳичеҳра Эшмирзаева,
Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА