Арманистонда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши мумкин
Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзолигини тўхтатиб қўйишнинг мумкин бўлган оқибатлари ҳақидаги ҳисоботга изоҳ берди.
- Ушбу маълумотларга келсак, нима бўлишини кўрамиз, -деди у. - Бизнинг асосий устувор вазифамиз - Арманистоннинг доимий ривожланиши ва суверенитетини ҳимоя қилишдир, биз шу йўлдан боришда давом этамиз.
Пашинян шунингдек, Ереваннинг ЕОИИ билан ҳозирги муносабатларини қониқарсиз деб таърифлади. Унинг сўзларига кўра, томонлар келажакда бунинг устида ишлашади. Бундан ташқари, бош вазир янги конституцияни қабул қилиш учун муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини истисно қилмади.
Унинг сўзларига кўра, конституция лойиҳаси тез орада парламентга юборилади.
С.Раҳимов, ЎзА