26 ноябрь: куннинг муҳим янгиликлари қисқа хабарларда
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
- Президент Шавкат Мирзиёев қўриқлаш хизматлари сифати ва қамрови даражасини ошириш юзасидан тақдимот билан танишди.
- CEOWORLD Magazine нашри томонидан эълон қилинган 2027 йилги Travel Safety Ranking рейтингида Ўзбекистон саёҳат хавфсизлиги даражаси жуда юқори деб баҳоланган мамлакатлар қаторидан жой олди.
- Мамлакатимизда «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири доирасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Уларнинг натижасида Андижон ва Сурхондарё вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибаев. ЎзА