Тоғ-кон саноати: Натижалар таҳлили, янги вазифалар
Тоғ-кон саноати ва геология мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, унинг барқарор ривожланиши минерал-хомашё базасини кенгайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ.
Шу нуқтаи назардан, соҳада эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш, мавжуд муаммоларни муҳокама этиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исломов раҳбарлигида ўтказилган тадбирда марказий аппарат таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.
Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, геология-қидирув ишларини кенгайтириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда тармоқ корхоналари фаолиятини такомиллаштириш муҳим ҳисобланади.

Шундан сўнг вазир ўринбосари Урал Юсупов 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида тоғ-кон саноати ва геология йўналишларида бажарилган ишлар, шунингдек, тизим ташкилотларининг иқтисодий ва молиявий-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ахборот берди. Ҳисоботда эришилган кўрсаткичлар билан бирга, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларга ҳам эътибор қаратилди.
Муҳокамалар давомида тизим ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, бошқарувда интизом ва масъулиятни кучайтириш, шунингдек, рақамлаштириш ишларини назорат қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Н.Зиёдуллаева,
ЎзА