Термизда «Жадидлар изидан» танловининг шаҳар босқичи ўтказилди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жадид маърифатпарварларининг ҳаёти, ижоди ва маънавий меросини ёш авлодга кенг таништиришга қаратилган «Жадидлар изидан» республика танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Танловда шаҳардаги 26 та умумтаълим мактабидан 52 нафар ўқувчи иштирок этиб, жадидчилик ҳаракати тарихи, унинг намояндалари ҳаёти ва ижоди, миллий уйғониш давридаги маърифий ислоҳотлар юзасидан билимларини синовдан ўтказди.
Беллашув давомида ўқувчилар жадид маърифатпарварларининг халқни илм-маърифатга чорлаш, замонавий таълимни ривожлантириш ва миллий тафаккурни юксалтириш йўлидаги фаолиятига оид саволларга жавоб берди.
Танлов ёшларнинг жадидлар мероси ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш, тарихий тафаккурини ривожлантириш ҳамда уларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
[gallery-32143]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА