Суюлтирилган газ муаммоси: таъминот, рақамлаштириш ва эътирозлар (+видео)
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимида йиллар давомида қатор муаммолар кузатилди. Хусусан, газ баллонларини ўз вақтида етказиб берилмаслиги, айрим ҳудудлар таъминотидаги узилишлар, ортиқча пул талаб қилиш каби ҳолатлар истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бугун соҳада янги тартиблар жорий этилиб, газ баллонларини етказиб бериш жараёни рақамли назоратга ўтказилмоқда.
Хўш, бу янгиликлар аҳолига қанчалик қулайлик яратмоқда? Таъминотдаги муаммолар қай даражада ва қачон бартараф этилади? Истеъмолчиларни яна қандай ўзгаришлар кутмоқда?
Суҳбатдошимиз LPG Trade МЧЖ директори Акмал Жўраев билан суюлтирилган газ таъминотидаги мавжуд камчиликлар, газ баллонларини етказиб бериш муддатлари, янги рўйхатдан ўтиш тартиби, ноқонуний пул ундириш ҳолатлари ва маиший газ баллонларини тўлдириш билан боғлиқ масалаларга батафсил суҳбатлашдик. Шунингдек, аҳолининг мурожаатлари ва эътирозлари юзасидан масъул ташкилот вакилининг муносабати билан ҳам танишиш имконига эгасиз.
Нозимбек Мардонов, О.давронов, А.Ахмедов, ЎзА