Султон Ҳусайн Бойқаро: Самарқандда исён ва қамоқ жараёни (+видео)
Султон Ҳусайн Бойқаро (1438–1506) — темурийлар сулоласидан бўлган Хуросон ҳукмдори (1469–1506), шоир ва илм-фан ҳамда санъат ҳомийсидир.
1454 йилда темурий шаҳзода Ҳусайн Бойқаро Самарқанд ҳукмдори Абу Саид Мирзо саройида қолганидан сўнг, қариндошлари кўтарган исён туфайли қамоққа олинган ва онаси Ферузабегимнинг саъй-ҳаракати билан озод қилинган.
Бу воқеа Ҳусайн Бойқаронинг ёшлик давридаги энг мураккаб сиёсий синовлардан бири бўлиб, темурийлар ўртасидаги тож-тахт курашлари билан бевосита боғлиқ эди.
“Тарих ҳақиқатлари“ лойиҳасининг бу галги сонида темурий шаҳзода Ҳусайн Бойқаро шахсиятига алоҳида чизгилар ҳақида сўз боради.
М.Турдалиева, Ё.Мелибоев,
А.Аҳмедов. ЎзА