Стубб: Дунё “зулмат даврини” бошдан кечирмоқда
Финляндия президенти Александр Стуббнинг сўзларига кўра, дунё “зулмат даври” деб аталувчи бурилиш нуқтасини бошдан кечирмоқда.
- Биз жаҳон тарихида 1918, 1945 ёки 1989 йилларга ўхшаш лаҳзага гувоҳ бўлмоқдамиз, -деди у Брюггедаги Европа коллежида ўқув йилининг очилиш маросимида сўзга чиқиб.
Стубб ҳозирги ва ўтмишдаги даврларни муҳокама қилар экан, америкалик файласуф Рейнгольд Нибуранинг “Ёруғлик ва зулмат болалари” асаридан иқтибос келтириб, дунё ҳозирда “зулмат даври” деб аталадиган даврни бошдан кечираётгани ҳақида фикр билдирди.
Мисол тариқасида у 30 йил олдин ва бугунги кунда дунё дуч келган муаммоларни санаб ўтиб, ҳозирги авлод “ёруғликка йўл кўрсатишига” умид билдирди.
С.Раҳимов, ЎзА