Сайловчилар кайфияти: Трамп сиёсатига норозилик кучайдими?
АҚШда Конгресс назоратини белгилайдиган оралиқ сайлов бўйича дастлабки натижа мамлакатдаги вазиятдан норозилар кўплигини намойиш этди. Асосий эътироз яшаш қимматлашуви, иқтисодий сиёсат ва ҳукуматдаги коррупция билан боғлиқ. Сўровда қатнашганларнинг қарийб 90 фоизи кунлик харажат танловга жиддий таъсир кўрсатганини айтган. Қарийб учдан икки қисм юқори нарх учун Президент Дональд Трампни масъул ҳисоблаган.
2024 йил президентлик сайловида Трампни қўллаб-қувватлаган айрим гуруҳлар орасида ҳам республикачиларга хайрихоҳлик камайган. 18-29 ёшлилар қўллаб-қувватлови 40 фоиздан 25 фоизга, Лотин Америкаси билан боғлиқ қатлам орасида эса 50 фоиздан 33 фоизга тушган. Қора танли эркаклар орасида айни кўрсаткич 21 фоиздан 13 фоизгача пасайган.
Айни пайт 65 ёшдан юқори овоз берган фуқароларнинг умумий сондаги улуши икки йил олдингига нисбатан кўтарилган ва бу гуруҳ республикачиларни кўпроқ маъқуллаган. Оқ танли евангелий насронийлар орасида ҳам сайловда қатнашиш даражаси паст: 25 фоиздан 17 фоизга тушган.
Тўғри, “exit poll” – “чиқиш сўрови” сайловчилар кайфияти ва сиёсий қарашидаги ўзгаришни акс эттиради, аммо якуний натижа хусусида аниқ тасаввур бермайди.
Мусулмон Зиё, ЎзА