«Президент олимпиадаси»: оғир атлетика беллашувларидан фоторепортаж
Пойтахтимизда давом этаётган «Президент олимпиадаси» мусобақалари қизғин паллага кирди.
Мусобақалар доирасидаги беллашувлар «Олимпия шаҳарчаси», Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг спорт залларида ўтказилмоқда.
Бугун Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида оғир атлетика бўйича навбатдаги баҳслар ташкил этилди. Унда ўғил-қизлар учта вазн тоифасида ғолиблик ва совринли ўринлар учун ўзаро куч синашди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунида 57, 61 ва 70 килограмм вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Шаҳзода Абдумуталова, Аян Қайиргалиева, Бахтинисо Эрдонова, Муниса Болтаева, Раънохон Аширматова, Малика Хўжаназарова, Шердор Эшпўлатов, Беҳрузбек Одилбеков ва Бобуржон Али-Охунов ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
[gallery-32288]
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасининг масъул вакиллари иштирок этди.
«Президент олимпиадаси» мусобақалари давом этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА