Ўзбекистон суғурта бозоридаги тўлов механизмлари: Ҳуқуқий шарҳ
Сўнгги йилларда Ўзбекистон суғурта сектори рақамлаштириш ва институционал ислоҳотлар эвазига барқарор ўсишни кўрсатмоқда. Шу билан бирга, тўловларни расмийлаштириш механизмлари соҳа самарадорлигини белгиловчи асосий омил бўлиб қолмоқда.
Аммо тўловларнинг кечикиши, шартномалардаги бандларнинг турлича ишлаши ва тизимдаги бюрократия натижасида ҳамма ҳам ушбу хизматлардан фойдалана олмаяпти.
Таҳлилларга кўра, тўлов муддатларининг узайиши регуляторлик талаблари ва экспертиза жараёнлари мураккаблиги билан боғлиқ. Зарарни баҳолашда ягона методологиянинг йўқлиги ҳамда мажбурий суғурта лимитларининг бозор нархлари динамикасига мослашуви долзарб масалалардандир.
Мазкур долзарб мавзу юзасидан адвокат Шохжаҳон Шомуродовдан "Ҳуқуқий шарҳ" олдик.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ойбек Давронов. ЎзА