Осиё ўйинлари совриндорларига тақдим этиладиган мукофот пулллари оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, жорий Осиё ва Пара Осиё ўйинларидан бошлаб, мазкур комплекс мусобақанинг олтин медаль соҳиблари 25 минг, кумуш медалилар 12 минг ва учинчи ўринни қўлга киритган спортчилар 6 минг 250 АҚШ доллари билан тақдирланади.
Айтиш лозимки, қарорнинг ўзгартирилмаган ҳолатида олтин медаль учун ажратиладиган миқдор 10 минг АҚШ долларидан иборат эди.
Осиё ва Пара Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган мураббийларга тақдим этиладиган мукофот пулларида ҳам ўсиш кўрсатилди.
Жумладан, чемпион спортчини тайёрлаган мураббий 10 минг, кумуш медал қўлга киритган спортчи устози 5 минг ва бронзали спортчини тайёрлаган мураббий 2 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши белгиланди.
Т. Рўзиев, ЎзА