Халқаро шахмат мусобақалари ғолибларига бериладиган рағбатлантириш пул миқдори оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 21 сентябрдаги “Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, халқаро нуфузли шахмат мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари бўлган шахматчиларимиз ҳамда уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори оширилади.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси шахматчилари ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотларининг миқдорлари тасдиқланган.
Масалан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасининг (катталар ўртасида) олтин медаль соҳибига 200 минг доллар, унинг тренерига эса 50 минг доллар кумуш медаль соҳибига 100 минг, тренерига 25 минг, бронза медаль соҳбга эса 50 минг, тренерига 12,5 минг доллар миқдорида бир марталик пул мукофотлари берилади.
Ушбу саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда спортни жадал ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Бу каби қўллаб-қувватлов ёшларимизни спортга кенг жалб қилиш, жумладан, шахмат спорт турини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
М.Комилова, ЎзА