Мадина Мирабзалова — халқаро турнир ғолиби
Сербия пойтахти Белград шаҳрида таэквондо WT бўйича G-1 тоифасига кирувчи «Galeb Belgrade Trophy – Serbia Open 2026» халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, икки медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасида –57 килограмм вазн тоифасида беллашган Мадина Мирабзалова барча рақибларидан устун келиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. +67 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Светлана Саидова эса бронза медалига сазовор бўлди.
Эътиборлиси, ҳар икки таэквондочимиз бундан тўрт кун аввал Наманганда ўтказилган «Uzbekistan Open» халқаро турнирида ҳам совриндорлар сафидан жой олган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА