Камилла Раҳимова дугонаси билан «BNB Ningbo Open»нинг асосий тўрига чиқди
Хитойнинг Нинбо шаҳрида ўтаётган «WTA 500» тоифасига кирувчи «BNB Ningbo Open» халқаро турнирида Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтди.
Мукофот жамғармаси 1 миллион 206 минг 446 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирнинг асосий тўрига йўлланма берувчи саралаш баҳслари финалида Камилла Раҳимова россиялик Татьяна Прозоровани 7:6, 4:6, 6:4 ҳисобида таслим этди.
Шунингдек, Полина Кудерметова эса россиялик Анастасия Захаровани ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида енгди ва «BNB Ningbo Open» халқаро турнирининг асосий тўр баҳсларига чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА