Ғолиб жамоага “Cobalt” автомашинаси топширилди
Нукус шаҳридаги “Турон” ўйингоҳида Қорақалпоғистон XXXIII чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтди.
Унда Кегейли туманининг “Дўстлик” ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоалари чемпионлик кубоги учун майдонга тушди.
Ўйинда дастлаб “Дўстлик” жамоаси ҳисобни очди. Шундан сўнг, Ички ишлар вазирлиги жамоаси ўз дарвозасидан иккинчи тўпни ҳам олиб чиқди. Ўйин якунланиши олдидан ўртадаги фарқ қисқартирилишига эришилди. Ўйин якунида 2:1 ҳисобида “Дўстлик” жамоаси ғолиб бўлди.

Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев иштирок этиб, ғолиб “Дўстлик” жамоасига медаль, қимматбаҳо совғалар ҳамда бош соврин “Cobalt” автомашинасини топширди.
Қорақалпоғистон XXXIII чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган Амударё туманининг “Амударё” жамоаси, иккинчи ўринни эгаллаган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаларига уларга медаль, қимматбаҳо совғалар топширилди.
Чемпионат ғолиби ҳисобланган Кегейли туманининг "Дўстлик" жамоасига медаль, қимматбаҳо совғалар ҳамда бош соврин “Cobalt” автомобили топширилди.
Шундан сўнг, “Кушмаг” Қорақалпоғистон кубоги ғолиблари ҳам тақдирланди.

Унда иккинчи ўринни эгаллаган Қорақалпоқ давлат университети жамоасига медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилган бўлса, Қорақалпоғистон кубоги финалда ғолиб бўлган Кегейли туманининг “Дўстлик” жамоасига топширилди.
Бундан ташқари, “Энг яхши мураббий”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши футболчи” каби номинация эгалари ҳам муносиб рағбатлантирилди.
Таъкидлаш керакки, чемпионат ғолиби бўлган Кегейли туманининг "Дўстлик" жамоаси жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида биринчи лигага ўтиш учун ўтказиладиган турнирда иштирок этади.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири