Душанбе турнирида ёш дзюдочиларимиз 4 та медалли бўлди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 21 ёшгача бўлган дзюдочилар ўртасида ўтказилган “Hoji Sharif Dushanbe Grand Prix Juniors 2026” халқаро турнирида мамлакатимиз вакиллари 4 та медалга сазовор бўлди.
19 мамлакатнинг 227 нафар ёш дзюдочиси иштирокида ўтган халқаро турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сабина Азаматова -52 килограммда бронза медалини қўлга киритган эди.

Кеча халқаро турнирнинг сўнгги кунги беллашувларида дзюдочи йигитлар -81, -90, -100, +100 килограммда, қизлар -70, -78, +78 кило оғирликда совринли ўринларга даъвогарлик қилди.
Шиддатли кечган беллашувларда ҳамюртларимиздан Саъдулла Равшанов -81 килограммда, Алибек Дурдиев +100 килограммда кумуш медалларга эга чиққан бўлса, қизлар ўртасидаги курашларда Дурдона Турсунова -70 кило оғирликда бронза медалга эга чиқди.
Т.Рўзиев,
ЎзА