Давлат хизматлари соҳасида илғор хорижий тажриба жорий этилади
Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти раҳбари Элдор Маҳкамов бошчилигидаги делегация Европа давлат бошқаруви институтида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани ўрганмоқда.
Хизмат сафари давомида давлат хизматларини кўрсатишда давлат иштирокини қисқартириш, бозор механизмларини ривожлантириш ҳамда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича Европа Иттифоқи давлатлари тажрибасига алоҳида эътибор қаратилаётир.
Хусусан, Люксембург ва бошқа Европа давлатларида давлат хизматларини хусусий секторга ўтказиш мезонлари ва механизмлари ўрганилди. Илғор тажрибаларни Ўзбекистон шароитида қўллашнинг услубий асослари, давлат хизматларини кўрсатишда давлатнинг ўзгариб бораётган роли, давлат тасарруфида сақлаб қолинаётган функциялар ва бунинг асосий сабаблари муҳокама қилинди.

Илғор халқаро тажриба асосида келгусида давлат хизматларини кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади.
Н.Абдураимова, ЎзА