Акциядорлик жамиятларида ҳисоб сиёсатини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Абдураҳим Нортожиевич ТЎРАЕВ профессор иқтисод фанлари доктори Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар унверситети Тошкент, Ўзбекистон a.torayev@tift.uz Моҳира Гулмирзаевна ТЎРАЕВА мустақил изланувчи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузишда ҳисоб сиёсатини аниқ тамойиллар, усуллар, умумқабул қилинган шартлар ва қоидалар ҳамда амалий ёндашувлар асосида тўрт босқичли умумий қоидалар, молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг асосий объектлари ҳамда иловалар орқали тузиш тартиби ёритилган.
Таянч сўзлар: акциядорлик жамиятлари, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, ҳисоб тизими, ҳисоб сиёсати, ишчи счётлар режаси, амортизация, умумий қоидалар, молиявий ҳисоботлар.