Хўжалик юритувчи субъектларда жорий активларни шакллантириш ва уларнинг молиявий таҳлилга таъсир механизми
Шерзод Бахтиёрович МАХМУДОВ мустақил тадқиқотчи Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тошкент, Ўзбекистон e-mail: Tushina888@mail.ru
Аннотация
Мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият кўрсатиш тизимида жорий активлар нафақат активларни шакллантириш жараёни, балки ривожланишнинг деярли барча стратегик, тактик ва тезкор вазифаларини ҳал қилишда, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор қиймати ва инвестицион жозибадорлиги ўсишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таҳлилга тортилган.
Таянч сўзлар: жорий активлар, доимий ва ўзгарувчан жорий активлар, жорий активлар ҳажми, жорий активларнинг таснифи, жорий активларнинг айланиши, жорий активларнинг таҳлили.