14 Октябрь воқеиликлари "Қисқа хабарлар"да
Бугунги дастуримизда Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетгани ваПрезидент фармони лойиҳасига кўра, ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши режалаштирилаётгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида маҳаллаларни ободонлаштириш, янги мактаб ва боғчалар қуриш ҳамда шаҳар муҳитини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
ДХХ Бекободда пора эвазига ер олиб бермоқчи бўлган шахсни ушлади.
Туркия чемпионатида фаолият юритаётган Ўзбекистон ва Қозоғистон каби туркий давлатларнинг футболчилари мамлакат чемпионатида хорижий футболчилар эмас, балки туркий давлат футболчилари сифатида қайд этилиши мумкинлиги ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибоев, ЎзА