13 Октябрь воқеиликлари "Қисқа хабарлар"да
Бугунги дастуримизда Робототехника бўйича халқаро мусобақа ғолиблари ва уларнинг мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланди. Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов раҳбарлигида ўтган йиғилишда вазирлик тизимида 2026-йил «Кибержиноятларга қарши курашиш йили» деб эълон қилингани ва эришилган натижалар маълум қилинди.
Шунингдек, дастуримизда Косонсой туманида телеграм орқали фуқароларга кам фоизли кредит таклиф қилиб, улардан олдиндан пул олганликда гумон қилинаётган шахс ушланди.
Мамлакатимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.
Футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг умумий босқичи иккинчи учрашувлари 13–15-октябрь кунлари бўлиб ўтгани ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибоев, ЎзА