Самарқанддаги савдо маркази болалар ўйин майдончаси вақтинча ёпилди
Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан Сурхондарё ва Қашқадарёдаги йирик савдо марказларида ўтказилган ўрганишлар ортидан хавфсизлик талаблари бажарилмагани сабабли ушбу мажмуалар фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.
Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси эса бундан хулоса чиқарган ҳолда вазир келишини кутиб ўтирмай, вилоятдаги шундай масканларда назорат тадбирлари ўтказди.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Makon mall” савдо марказида аҳоли хавфсизлиги қай даражада таъминлангани ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилаётгани ҳолати ўрганилиб, ушбу бинонинг 3 ва 4-қаватларида жойлашган болалар ўйин майдончалари ва ошхоналар фаолияти тўхтатилди.
Ғолиб Ҳасанов, ЎзА