21 йилдирки, ҳар йили Республикамиздаги энг иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланиб келинмоқда.

Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши мамлакатимиз хотин-қизларига берилган катта имконият ва масъулиятдир. Шунингдек, ушбу мукофот опа-сингилларимизга кўплаб имкониятлар эшигини очди. Жумладан, мустақил ижод қилиш, адабиёт, маданият, санъат ва илм-фан соҳасида ўз иқтидорини намойиш этиш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 6 мартдаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш тўғрисида”ги қарорнинг асл нусхаси Ўзбекистон Миллий архивида сақланмоқда. Ушбу қарорга ўзбек аёлларининг шаъни, қадр қиммати ва юксак меҳнатини доимо қадрлаган, эътироф этган Зулфия номининг берилиши шоиранинг юксак ақл-у тафаккури, шижоати томон етаклашига шубҳа йўқ.

"Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зулфия номидаги Давлат мукофотининг илк тақдирланувчилари ҳақида биласизми?