Янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан, Назарқосимов Сарвар Инатуллаевич Жиззах вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Сарвар Назарқосимов ушбу тайинловга қадар Жиззах вилоят касбий таълим бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Янги раҳбарни жамоага таништириш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов, Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилмурод Худойшукуров иштирок этди.

Абдужалол Қаюмов,
ЎзА мухбири