Воситачилар Эрон – АҚШ музокарасида муваффақиятга эришди
Қатарлик воситачилар Теҳронда Эрон ва АҚШ ўртасида бевосита мулоқотни тиклаш бўйича узоқ давом этган музокара муваффақиятли якунланганини таъкидлашди. Бу ҳақда“Axios” жума куни дипломатик манбаларга таяниб хабар тарқатди.
– Тараққиётга эришилди, АҚШ – Эрон келишувини тўсиб қўйишга уриниш бўйича музокара давом этмоқда, – деган манбалардан бири нашрга.
Маълум қилинишича, қатарликлар Теҳронда бўлиб ўтган 12 соатлик учрашув давомида Оқ уй билан доимий алоқада бўлган. Музокара бугун Доҳада давом этади.
АҚШ расмийси жараён икки томоннинг бир-бирига зид талаби билан мураккаблашаётганини айтган. Бир томондан Вашингтон Теҳрон ядровий дастури бўйича ён беришини талаб қилмоқда. Эрон, ўз навбатида, АҚШдан аввал денгиз қамали бекор қилиниши, музлатилган Эрон маблағи ечилиши ва нефть сотишга рухсат берилишини истайди.
– АҚШ манбасига кўра, вице-президент Жей Ди Вэнс ҳамда Трампнинг элчилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер музокарани қайта бошлаш истагида, Президент эса Эрон мақбул келишувга рози бўлишига шубҳа билан қарамоқда, – дейилган хабарда.
“Al Mayadeen» телеканалининг юқори лавозимли минтақавий сиёсий ва хавфсизлик ходимига таянилган ахборотида Эрон Қуролли кучлари ҳар қандай тажовузга ҳарбий жавоб бериш бўйича кенг қамровли режа тузгани келтирилган.
– Кенг қамровли чора кўриб қўйган Эрон Қуролли кучлари ҳар қандай ҳарбий тажовузга кенг кўламли жавоб беришга тайёрланмоқда... рақиблар ва уларнинг минтақавий ҳомийларига тегишли сиёсий нишонлар ва бош қароргоҳлар нишонга олинади, – дейилган хабарда.
Эронга қарши яна ҳужум авж олиши ҳақида миш-миш тарқалаётган бир пайт Президент Дональд Трамп вазият тез орада ҳал қилинишини айтган.
С.Раҳимов, ЎзА