Пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа тегишли тузилмаларнинг мутасаддилари, ҳарбийлар, соҳага оид ихтисослашган ўқув юртлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, “Темурбеклар мактаби”нинг курсантлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ўқиб эшиттирди.

Кейинги йилларда Миллий армиямизни тубдан ислоҳ этиш, уни таркиб ва сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жаҳон талабларига мос тарзда модернизациялаш борасида тизимли ва илгари мисли кўрилмаган қамровдаги ишлар амалга оширилмоқда. Ҳарбий таълим соҳаси давр талабига монанд тарзда такомиллаштирилмоқда. Соҳа ходимларининг умр мазмунига айланиб кетган шарафли меҳнатини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий жиҳатдан рағбатлантириш юзасидан тизимли ишлар олиб бориляпти. Ҳаётини Ватан ҳимоясига бағишлаган посбонларимиз учун янгидан-янги турар жой мавзелари, замонавий уй-жойлар, зарур инфратузилма барпо этилмоқда.

[gallery-5461]

Таъкидланганидек, бугунги глобаллашув даврида наинки мамлакатимизнинг яхлитлиги ва мустақиллиги, балки бутун минтақадаги тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ҳушёрлик ва огоҳликни бир лаҳза бўлса-да қўлдан бой бермаслик тобора долзарблик касб этмоқда.

– Юртбошимизнинг сана муносабати билан байрам табриги барча ҳарбийларимизнинг юрагидан жой олди, десам муболаға бўлмайди, – деди Мудофаа вазирлиги маркази бошлиғи, "Шуҳрат" медали соҳиби Диёрбек Ҳожибоев. – Айни пайтда ушбу табрик биз учун янги-янги вазифаларни белгилаб олишда муҳим дастуриламалдир.
 
Тадбирда мустақиллигимиз, жонажон Ўзбекистонимиз, хотиржам ва осуда кунларимиз, жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик, аҳилликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Назокат УСМОНОВА, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимояси – шарафли бурч