Урганчда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида "Ю-13" кичик ўсмирлар ўртасида сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.
Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёш спортчилар ғолиблик учун беллашиб, ўз иқтидор ва маҳоратларини намоён этмоқдалар.

Сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон сузиш федерацияси ва вилоят мутасаддилари, фахрий спортчилар сўзга чиқиб, чемпионат иштирокчиларига омад тилади.

Мамлакат чемпионати беллашувлари шу йилнинг 11 октябрига қадар давом этади.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА