Тошкентда урбанизация, кадастр ва геодезия соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳ фаолияти йўлга қўйилади
Февраль ойида Президентимиз креатив иқтисодиёт учун солиқ ва бошқа бир қатор имтиёзларни назарда тутувчи алоҳида қарорни имзолади.
Мутасаддиларга мазкур йўналишда архитектор, лойиҳачи ва урбанистика соҳаси учун биринчи креатив паркни Тошкент шаҳрида ташкил қилиш топширилди. Бундай креатив паркларни ҳудудларда ҳам барпо этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари, Тошкентда янги ўқув йилидан урбанизация, кадастр ва геодезия соҳасида кадрлар тайёрлайдиган, ўзини ўзи молиялаштирувчи олийгоҳ фаолияти йўлга қўйилади. Бу ерда ўрта бўғин кадрлари учун техникум ҳам бўлади.
Йиғилишда Президентимиз соҳа ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглади. Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилди.
ЎзА