Сурхондарё вилоятида бу йил баҳор нафаси Сариосиё тумани тоғларидан эсмоқда. Яқинда хушманзара Сангардак қишлоғида бодом қийғос гуллагани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов тоғли Нилу маҳалласида ҳам бодом бир текис гуллаб, адирларда баҳор даракчиси бойчечак, шифобахш қоқи бўй кўрсатгани ҳақида хабар берди.

– Тоғ бағрида бошқа ўсимлик ва гиёҳлар ниш уриб қолибди, – дейди М.Давлатов. – Наъматак куртак ёзибди. Об-ҳаво шу зайлда илиқ келса, ҳа демай тоғ қўйни кўм-кўк яшилликка бурканади. Кўклам ифоридан қувониб, бироз шошганимиздан наъматакнинг куртак ёзганини суратга олмай қайтибмиз.  

Баҳорга пешвоз чиқаётган тоғли сариосиёликлар ҳудудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш юмушларини ҳам ҳар йилгидан эрта бошламоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғли Нилуда бодом қийғос гуллаб, бойчечак ва қоқи бўй кўрсатди