«Минг асрлар ичра пинҳон...», ёки «Тошга муҳрланган санъат»... Жаҳоннинг кўплаб давлатларидан топилган петроглиф (қоятош сурат) ларга шу таърифни бериш мумкин.

Узоқ йиллар замонавий цивилизация ибтидоий одамлар томонидан чизилган суратлар ҳақида тасаввурга эга бўлмаган. 

1879 йилда испаниялик ҳаваскор-археолог Марселино-Санс де Саутуола ўзининг тўққиз ёшли қизчаси билан Альтамира ғори атрофида сайр қилиб юрар экан, у ерда ибтидоий одамлар томонидан чизилган суратларга кўзи тушиб қолади. Бу топилма тадқиқотчиларнинг ҳайратига сабаб бўлди ва шу тариқа қоятош суратларини ўрганиш ишлари бошлаб юборилди. Бир йил ўтиб Марселино-Санс де Саутуола дўсти Хуан Виланов-и-Пер билан ҳамкорликда ўзларнинг тадқиқотлари натижаларини эълон қилдилар.

Улар ғордаги суратлар палеолит даврига оид эканлигини таъкидладилар. Аммо ҳамма ҳам бу тадқиқотларга ишонмади, бир қатор олимлар «Саутуола топилмани сохталаштирди» дея айбладилар. Бироқ йиллар ўтиб бу каби суратлар дунёнинг кўплаб мамлакатларида топилганидан сўнг қоятош суратларини жиддий ўрганишга киришилди.

Қоятош суратлари қадимшунос олимлар учун муҳим маълумот манбаидир. Бу суратлар орқали антропологиядан тортиб зоология ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлиш мумкин. Қоятош суратлари ибтидоий одамларнинг манзилгоҳлари ҳақида маълумот беришдан ташқари, уларнинг маданияти ҳақида тасаввурга эга бўлиш имкониятини беради.

Қадимги одамларнинг моддий ва маънавий турмуш тарзини ўрганишда петроглифларнинг аҳамияти жуда катта. Чунки айнан петроглифлар орқалигина ибтидоий одамларнинг маданияти, турмуш тарзи, дунёқараши ҳақида маълумотларга эга бўлишимиз мумкин.

Таъкидлаб ўтилганидек, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида қоятош суратларини учратиш мумкин. Шулардан бири Озарбайжонинг Қобустон Давлат тарихий-бадиий қўриқхонасидир. Бу — археологик қўриқхона ҳудуди 537 гектарни ташкил этган бўлиб пойтахт Бакудан 60 километр жанубда жойлашган. 21 асрнинг баланд бинолари қад ростлаган, замонавий Бакудан чиққанингиздан сўнг роппа роса 40 дақиқа ўтиб, сиз ибтидоий даврга тушиб қоласиз. Қобустон ер юзининг сир-синоатларга бой манзилгоҳлардан биридир. Бу ердаги ҳар бир тошга диққат билан разм солсангиз бунга амин бўласиз. Бу тошларга юрак қўри билан қарасангиз, у сизга ўз сирларини очади.

Қобустон ёдгорликларини иккига бўлиб ўрганиш мумкин. Биринчи гуруҳга қоятошлардаги суратлар кирса, иккинчи гуруҳга ибтидоий одамларнинг манзилгоҳларини ва бошқа объектлар киради. Қоятош суратларини, қабртошларидаги ёзувларни ўрганган тадқиқотчиларнинг фикрича, мазкур ҳудудларда одамлар тош асрлардан бери истиқомат қилиб келади. Суратлар учта тоғ қоясидан топилган. Ибтидоий одамлар яшаган ғорлар бу ерларда палеолит даврида инсоният мавжудлигидан далолат беради.

Бу ердаги қоятош суратлари орқали бундан 20 минг йил аввал одамларнинг турмуш тарзи ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконияти мавжуд. Қобустонда айни дамда 6000 га яқин сурат борлиги айтилади. Суратларда ов саҳналари, урф-одатлар, диний расм-русмлар, қайиқлар, ўша даврларда мазкур минтақада яшаган турли айвонлар ва бошқа рамзлар тасвирланади. Суратлар ибтидоий одамларнинг маданияти, дунёқараши, урф-одатлари ва турмуш тарзини ўзида акс эттирган. Айни дамда бу ерда очиқ осмон остида музей ташкил этилган. Қобустон петроглифларини инсоният тарихининг кўргазмали қуроли сифатида баҳолаш мумкин. Тўғри қоятош суратлари сайёҳлардан кўра, кўпроқ археологларга қизиқарли. Аммо Қобустон суратлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. 1966 йилда Қобустон ҳудудлари қўриқхона деб эълон қилинди. Қўриқхонанинг халқаро миқёсдаги аҳамиятини инобатга олган Озарбайжон ҳукумати зарур ҳужжатларни тўплаб, 2002 йилда ЮНEСКОга тақдим қилди. 2007 йилда Қобустон қоятош суратлари ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилди.

Маълумотларга қараганда, қоятош суратлари ҳақида 19 асрнинг 40 йилларида маълумотлар пайдо бўлган. Петербург Фанлар Академияси архивларида бу борада 3-4 ҳисобот борлиги аниқланди. Англия нефть инженерлари мазкур минтақага Оксфорд университетининг профессорини таклиф қилганликлари ҳақида айтилади. Бироқ шуни айтиш керакки, мазкур қўриқхонада илк археологик қазишмалар 1930- йилларда бошланди. Суратлар тасодиф туфайли топилган. Ўтган асрнинг 30 йилларида тош карьерида иш олиб борилар экан, ишчилардан бирининг кўзи ғалати суратларга тушиб қолади. Шундан сўнг, бу ерлардан тош олиш ишлари тўхтатилиб, археологлар фаолияти бошланди. 1939-1940 йилларда озарбайжонлик археолог Исхак Жафарзада қўриқхонада фаолият юритар экан, 3500га яқин қоятош суратлари ва белгиларни, шунингдек қўлда қазилган чуқурлик ва одамлар яшаган ғорларни топишга муваффақ бўлди.

1965 филда Қобустон қояларидаги ёдгорликларни ўрганиш мақсадида Ж.Рустамов ва Ф.Муродова раҳбарлигида махсус илмий экспедиция ташкил этилди. Экспедиция 20дан ортиқ тураргоҳларни, 40дан ортиқ қабрларни топишга муваффақ бўлиб, 300 га яқин янги суратларни кашф қилди.

Таниқли Норвегиялик тадқиқотчи ва сайёҳатчи Тур Хеердал Қобустонга илк бор 1981 йилда, сўнг уч бор (1994, 1999 ва 2000) йилларда ташриф буюриб, бу ердаги қоятош суратларини ўрганди. Тадқиқот якунларидан сўнг Тур Хеердал «ҳамма йўллар Римга элтади» деган маталга ўзгартириш киритар экан, «ҳамма йўллар Қобустондан бошланади» деди.

Қўриқхонага боришдан аввал Қобустон музейига кириб ўтиш керак. 2011 йилда фойдаланишга топширилган музейга узоқдан қарасангиз, бир бирига яқин турган 3-5 ўтовни эслатади. Ичкариси эса янада қизиқарли. Бу ерда энг замонавий технологиялар асосида ибтидоий даврга сайр қилиш имкониятига эга бўласиз. 3-D сизга қадимий одамлар билан рақс тушиш, ов қилиш имконини беради.

Қобустон қоялари нафақат инсон қўли билан яратилган суратлар билан, балки табиат ёдгорликлари билан ҳам тўлиб тошган. Минг йиллар давомида бу ерда табиат заргарлари бўлмиш – шамол, қуёш, ёмғир санат асарларини яратишган. Шу сабабли Қобустон қояларини «тирик тошлар» деб аташ мумкин. Бугунги кунда тошлардаги суратлар галереясини томоша қилиш учун дунёнинг барча ҳудудларидан бу ерга ҳар йили минглаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Қобустонни бир бор томоша қилиб қайтган ҳар бир сайёҳ «Санъатга шон-шараф, ҳаётга шон-шараф» сўзларини айтиб қоятош суратлари билан ҳайрлашса, ажаб эмас.

Инсоният тарихи давомида ўзидан нимадир қолдиришга ҳаракат қилиб келган. Бундай қоятош суратлари Ўзбекистонимизда ҳам бор. Шу ўринда Навоий вилояти ҳудудидаги Қоратоғнинг ён бағрида жойлашган Сармишсой табиий археологик мажмуа қўриқхонаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик. Навоий вилоятидаги Сармишсой петроглифлари энг қадимий услубларда ишланган. Улар юқори палеолит давридан бошланган қадимий давр овчилик маданиятига хос услубда тасвирланган.

Сармишсой — Ўзбекистон ҳудудидаги энг кўп ва беқиёс қоя тош расмларини сақлаб қолган водийдир. 6-7 минг йил аввал қоятошларга битилган 10 мингдан ортиқ петроглифлар манзили Сармишсой — аждодларимизнинг юксак ақл-идроки ва бунёдкорлик салоҳиятини намоён этувчи маскан. Бу ердаги санъат асарлари орадан неча аср ўтган бўлсада, оҳорини йўқотмай келаётгани ҳайратланарлидир. Қачонлардир бу даранинг бағри одамлар билан гавжум, ҳаёт қизғин ўтганига қоя тошлардаги тасвирлар гувоҳлик беради. Расмларнинг асосий қисми сойнинг ўрта қисмида жойлашган қоя тошларга уриб ишланган.

Тасвирлар қизил ва қора рангли қумтошлар ҳамда қояларнинг тик сиртига, баъзилари ётиқ сиртига туширилган. Тасвирлар ўзида ибтидоий жамоа тузумидан зардуштийликкача, олов ихтиро қилинишидан тортиб, овчилик санъати ривожлангунча бўлган давр воқеа-ҳодисаларини қамраб олган. Булар одамларнинг иш жараёни, турли маросимлар, ов манзаралари, қурол-аслаҳалар, ўша даврларда фойдаланилган кийим-кечак ва тақинчоқлар, кийик, қулон, жайрон, шер, арслон, қоплон, тоғ эчкилари ва итларнинг хатти-ҳаракатлари орқали моҳирона акс эттирилган. Уларнинг баъзилари ёмғир ёққанда кўринса, айримлари қуёш нури тик тушганда пайдо бўлади. Шундай суратлар ҳам борки, уни кўзингиз ёруғлик қия тушганда ёки сояда илғайди. Бу аждодларимизнинг расм чизишда жуда катта маҳоратга эга бўлганига ёрқин далилдир. Сармишсой қоятош суратлари аждодларимиз ниҳоятда уста рассом ва зукко бўлганлигини намоён этади. Петроглифларга оддий қоятош суратлари, деб қараш асло мумкин эмас.

Ўтган йили ЎзАда “Сармишсой дараси талон-торож қилинмоқда. Наҳот бизнинг давримизга келиб 7-9 минг йиллик тарихга эга ноёб қоятош расмлари йўқолиб кетса...» деб номланган мақола эълон қилинган эди. Унда минглаб йиллик инсоният тарихини ўз бағрига яширган Сармишсойда чорва моллари ўтлаб юргани, қояда акс этган баъзи ноёб суратлар ўғирлаб кетилгани, ёғингарчилик туфайли эса қоятошларнинг кўп қисми сув остида қолиб, синиб тушгани, ҳозирда хароб аҳволга келиб қолган мазкур масканни ҳеч ким ҳимоя ҳам, муҳофаза ҳам қилмаётгани таъкидланган эди.

Наҳот, биз ўтмишимиз ва келажагимизга шу қадар эътиборсиз халқмиз?!

Тарих — замонавий дунёда — бизга қаердан келиб, қаерга кетаётганимизга ёрдам берувчи йўлчи юлдуздир. Жаҳондаги машҳур қоятош суратлари сингари Ўзбекистоннинг Сармишсойидаги археологик ёдгорликлари ҳам бизга ана шу ҳақиқатни кўрсатади.

Инсон ҳамиша санъатга интилиб келган. Буни биз дунёнинг бир қатор мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда топилган қоятош суратларидан кўрамиз. Биз ёввойи деб атайдиган одамлар қадимда санъатни тушунган экан, нима учун биз улар яратган санъат асарларига беписанд бўлишимиз керак? Нима учун бу асарларнинг йўқ бўлишига индамай қараб туришимиз керак?

Ўз қобиғимизда ўралашиб қолмасдан, кўзимизни очайлик. Қадимий мусаввирларнинг ижодига бутун дунёда қизиқиш ортаётган бир пайтда биз бу санъат асарларини йўқ қилишгача бормайлик. Хорижлик сайёҳлар ўтмиш дунёсига кириб, унинг сиру синоатларини ўрганишга уринаётган бир вақтда биз ҳам четда қараб турмасдан, ўзимизнинг миллий бойлигимиз бўлмиш қоятош суратларни дунёга тақдим қилишимиз керак.

                          Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тирик тошлар ёки тошга муҳрланган санъат