“Тирик китоб” дўкони очилди
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги Ёшлар маркази биноси ёнида Ёшлар ишлар агентлиги ташаббуси билан “Тирик китоб” дўкони ўз ишини бошлади.
Очилиш маросимида юзлаб ёшлар, жамоатчилик фаоллари, адабиётшунослар, ёзувчи ва шоирлар ва нашриёт вакиллари ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда китобхонликни ривожлантириш бўйича яратиб берилган имкониятлар натижасида Хайрулла Асатов учун ушбу замонавий зиё маскани барпо этилиб, дўкон фондини бойитиш учун 2000 та китоб совға қилинди.

Китоб дўконининг очилиш маросимида 400 га яқин китоб сотилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА