Танлов ғолиби республика босқичига йўл олди
Навоий давлат университетида “Миллий қадриятлар тарғиботчиси” республика танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Унда Навоий давлат университети ҳамда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети вакиллари иштирок этиб, икки шарт асосида ўзаро беллашди.
Иштирокчилар ўзларининг маънавий-маърифий билимлари, касбий салоҳияти ва тарғиботчилик кўникмаларини намоён қилишди.
Якуний натижаларга кўра, Навоий давлат университети Аниқ фанлар факультети декани ўринбосари Ғиёс Юсупов биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танлов сўнггида иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири