Талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида "Ёшлар куни" доирасида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда ёшларнинг таълим олиши, талабалар шаҳарчасида яратилган шароитларни янада яхшилаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда "Ёшлик" талабалар шаҳарчаси ҳокими Ф. Темиров, университет деканлари ўринбосарлари, тюторлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.


Мулоқот давомида талабалар шаҳарчасида қўшимча қулайликлар яратиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, амалиёт ўташ ва келгусида ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мавжуд масалалар юзасидан таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Билдирилган фикрлар тингланиб, тегишли йўналишлар бўйича зарур тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Очиқ мулоқот талаба-ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш ҳамда талабалар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилди.
Ҳамроз Баёнов,ЎзА