“Соҳибқирон авлодлари” фестивали бўлиб ўтди
Бугунги кунда ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат, тарихга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ана шу эзгу мақсад йўлида юртимизда турли маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 115-сонли умумий ўрта таълим мактабида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган “Соҳибқирон авлодлари” фестивали бўлиб ўтди.
Тадбир Наврўз байрами руҳида ташкил этилиб, унда ўқувчилар Амир Темур ҳаёти ва фаолияти юзасидан саҳна кўринишлари ҳамда викториналарда фаол иштирок этди. Билимдон ўқувчилар китоблар билан рағбатлантирилди, фаол синфлар эса эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-28692]
Фестивалда 15 та синф иштирок этиб, улар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг миллий урф-одатлари, анъаналари, кийимлари ва таомлари намойиш этилди.
Шунингдек, тадбирда эстрада хонандалари ва ёзувчилар иштирок этиб, байрамга ўзига хос руҳ бағишлади.
Н.Раҳмонова,
А.Алижонов (сурат),
ЎзА