Шукуров Анвар Исматовичга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор” фахрий унвонини бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзининг ишбилармонлик, изланувчанлик ва ташаббускорлик фазилатлари билан кенг тармоқли тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, кўплаб муҳим инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, айниқса, замонавий илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни самарали қўллаган ҳолда, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика каби муҳим соҳаларда импорт ўрнини босадиган, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этаётгани, мамлакатимиз тараққиётини юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида намуна кўрсатиб, катта ютуқларга эришаётгани ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги “Qoraqalpoq sement” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Шукуров Анвар Исматовичга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор” фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев