Шахмат олимпиадаси: Асосий жамоаларимиз Хитой ва Словенияни мағлуб этди
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 7-тур баҳслари Ўзбекистоннинг асосий жамоалари учун ҳар жиҳатдан омадли кечди.
Нодирбек Абдусатторов биринчи тахтада 17-жаҳон чемпиони Дин Лижэнни, Нодирбек Ёқуббоев эса 3-тахтада 2014 йилги шахмат олимпиадаси ғолиби Юй Янъини мағлуб этди. Жавоҳир Синдоров Осиё чемпиони Вэй И билан, Муҳиддин Мадаминов Сянюй Сюй билан дурангга эришиши натижасида Ўзбекистон-1 жамоаси Хитой терма жамоасини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Олимпиаданинг энг марказий ва шиддатли учрашувларидан бири саналган мазкур ўйинда истеъдодли шахматчиларимизнинг асосий рақибларидан биридан очко тотиб олиши шахмат олимпиадасининг энг юқори поғонасидан жой олиш имкониятини янада мустаҳкамлади.
[gallery-31585]
Худди шунингдек, олимпиада мусобақаларининг аёллар гуруҳида дона сураётган Афруза Ҳамдамова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Нилуфархон Имомқўзиева, Гулдона Каримова дона сурадиган Ўзбекистон-1 жамоаси 7-турда Словения жамоасини 3,50,5 ҳисобида таслим этганлиги таҳсинга сазовор бўлди.
Т. Рўзиев, ЎзА