Саудия ва хусийлар низоси авж олмоқда
Яман хусийларнинг аэропортлар ва энергетика мажмуаларига ҳужуми Саудия Арабистонига жиддий босим ўтказмоқда. Саудия бошчилигидаги халқаро коалиция Эрон тарафдори ҳисобланган хусийларга қарши муваффақиятли кураша оладими?
Германияни DW ахборот агентлиги хабар беришича, хусийлар сўнгги 24 соат ичида Даммамдаги аэропорт ва яна икки нефть корхонасига зарба берган. Саудия энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд соҳага таъсир этадиган жиддий оқибатдан огоҳлантириб, ҳарбий ҳаракатларга қатъий жавоб қайтарилишини билдирди.
АҚШнинг “American Enterprise Institute” таҳлил маркази ёзишича, Ар-Риёд Ямандаги хусийларнинг ракета учириш майдончалари, омборхоналари ва бошқа ҳарбий инфратузилмасини нишонга олмоқда. Институт ҳисоботида Саудия ҳарбий матбуот котиби Турки Ал-Маликийнинг 136 ҳарбий нишон аллақачон йўқ қилингани ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирган.
А.Маматов, ЎзА