Санкт-Петербургда транспорт ва логистика бўйича халқаро форум бошланди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида транспорт соҳасидаги етакчи мутахассислар ва расмийларни бирлаштирган халқаро транспорт-логистика форуми иш бошлади. Тадбир жаҳон транспорт тизимидаги энг долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш учун асосий майдон сифатида хизмат қилмоқда.
Анжуман доирасида рақамлаштириш, инновация ва транспорт соҳасидаги норматив базани халқаро стандартга мослаштириш, логистика занжири самарадорлигини ошириш ва янги технологияларни жорий этиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилиняпти.
Ушбу халқаро мулоқотда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам иштирок этиб, мамлакатимизнинг транспорт салоҳияти ва истиқболли лойиҳалари ҳақида маълумот берди.
3 апрелга қадар давом этадиган форум нафақат тажриба алмашиш, балки истиқболли халқаро келишувларга эришиш ва йирик транспорт лойиҳаларини бошлаш учун қулай имконият яратади.
Ф. Яхшибоева, ЎзА