Суҳбатдошимиз Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов.

— Бу институтнинг асл вазифалари нималардан иборат?

— Институтимиз Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил қилинган. Декабрь ойида ташкил топганига беш йил бўлади. Фаолиятимизнинг энг асосий йўналишлари, қонун ижодкорлиги жараёнида парламент назоратини, депутатлар ва сенаторларимизнинг вакиллик функцияларини амалга оширишда уларга илмий ҳамда ахборот-таҳлилий жиҳатдан ёрдам беришдан иборат.

Кўпинча бизнинг институтимизни қонунларни Қонунчилик палатасига ёки Сенатга тайёрлаб беради, дейишади. Аслида ундай эсмас. Биз қонунларга илмий хулоса берамиз.

— Айни кунларда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси Конституциявий комиссия томонидан маромига етказилмоқда. Шу жараёнда институт вакиллари, яъни экспертлар гуруҳи қандай фаолият юритиб келмоқда?

— Штатдаги ходимларимиз 40 нафар. Шундан 33 нафари илмий ходим. 9 нафари Конституциявий комиссиянинг Таклифлар билан ишлаш гуруҳида, 4 ходим уларни таҳлил қилиш экспортлар гуруҳида фаолият юритишяпти.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/r3mRsxBAM8U" title="ҚОНУН МУКАММАЛ БЎЛСА, УНИНГ БАЖАРИЛИШИ ҲАМ ОСОН БЎЛАДИ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Конституциявий қонун лойиҳаси эълон қилингандан кейин Конституцияни такомиллаштириш бўйича 150 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган. Мана шу таклифларни жой-жойига қўйиб, қайси моддасига қандай таклифлар бор экан, қайси соҳадан келган, ҳаммасини аниқлаб, уларга жавоб хати юбориш ҳам ушбу гуруҳ ходимлари вазифасига киради.

— Депутат ва сенаторлардан энг биринчи талаб қилинадиган нарса нима?

— Ҳар битта ишлаб чиқарувчининг маҳсулоти сифати бўлади. Депутатларнинг маҳсулоти, бу – қонун. Қонун қанчалик сифатли бўлса, унинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етиш ва бажарилиши ҳам шунчалик юқори бўлади.

Депутат, энг аввало, шу қонунга зарурат бор ёки йўқлигини билиши, ундан ташқари, Конституцияга, қонунларга зид келмаяптими, зид келадиган бўлса, уларни қандай тўғрилаш керак ёки бўлмаса, умуман киритмаслик керакдир, деган масалаларни ўртага қўйишни билиши зарур. Ҳар бир депутат «қонун қабул қилинганидан кейин унинг ижроси нима бўлади», деган саволга ҳам жавоб топиб бера олиши керак.

Нигора Раҳмонова, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун мукаммал бўлса, унинг бажарилиши ҳам осон бўлади (+видео)