Жиззах вилояти Арнасой туманидаги 6-умумтаълим мактаби директори Мунира Ҳакимова бизга мурожаат қилиб, ўзи яқинда раҳбар этиб тайинланган мазкур таълим даргоҳидан қарийб 10 йилдирки, бирорта ўқувчи олий ўқув юртларига ўқишга кира олмагани, мактабда ўқувчилар учун етарли шароитлар йўқлиги, фанлар бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилмаганлиги ҳақида куюниб гапирди. Ёзги таътил кунларида ўқувчиларга хорижий тилларни ўргатиш бўйича мутахассисларни жалб қилиш борасида амалий ёрдам сўради.

Мактаб раҳбарининг мурожаати атрофлича ўрганилиб, Арнасой туманининг “Чўлқувар” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган мазкур таълим муассасасида мутахассислар йўқлиги сабабли хорижий тиллар, жумладан, инглиз ва рус тиллари умуман ўқитилмаслиги ойдинлашди. Ёзги таътил кунларида бўлса ҳам чўлқуварлик ёшларга хорижий тиллар ўргатилса, айни муддао бўлар эди. Лекин республикамизнинг олис қишлоқларига бориб, ўқувчиларга дарс ўтишга рози бўладиган ўқитувчиларни топишнинг ўзи бўлмайди.

Давлатимиз томонидан бошқа ҳудудлардан чекка қишлоқларга келиб, мактабларда ўқувчиларга дарс берадиган ўқитувчилар учун бир қатор имтиёзлар берилиши кўзда тутилган бўлса-да, педагоглар етишмаслиги масаласини ҳал қилиш осон кечмаяпти.

Бу муаммони Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ёшлар парламенти аъзоси Дилшод Мирзаев ва “Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоли Отабек Мусурмонов кўмагида яқинда партия томонидан ўтказилган “Ёшлар — келажагимиз драйверлари” форумидаги мулоқотда ҳал этишга киришилди. Фарзандларга ажратилган сармоя – келажакка сармоя экани ҳеч кимга сир эмас. Шу боис партия “Ёшлар қаноти” аъзоларининг мазкур мактабда замонавий ахборот технологиялари ва хорижий тилларга ихтисослашган “Келажак бунёдкорлари” ёзги ўқув оромгоҳи ташкил қилишга оид ташаббуси тегишли ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилди. Яқинда мазкур мактабда ёзги ўқув оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  

– Ёшларга замонавий ахборот технологиялари ҳамда хорижий тилларни ўргатиш бўйича қўшимча бепул таълимга йўналтирилган мазкур лойиҳа партиямиз тарихида илк бор амалга оширилди ва мазкур лойиҳани ҳар бир вилоятда синов тариқасида амалга оширишга қарор қилдик, — деди партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджонова. — Айни кунда партиядан сайланган Ёшлар парламенти аъзолари ташаббусни ўз зиммаларига олишди. Таълимнинг сифатини танқид қилган билан иш битмайди, ғайратли талабалар билан бу масалаларга ечим топишга киришдик.

Қувонарлиси, оромгоҳга жалб этилган ўқитувчилар ёш бўлишига қарамасдан нафақат маҳаллий, балки халқаро лойиҳаларда муваффақиятга эришаётган ёшлар эканлиги лойиҳа истиқболидан дарак беради. Умид қиламизки, ёшларимиз бу имкониятдан унумли фойдаланади. Тилларни, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган фаол ўқувчилар мавсум якунида рағбатлантирилади.  

Мактабнинг 6-11-синф ўқувчиларидан юз нафари қамраб олинган бир ойлик оромгоҳда машғулотлар халқаро сертификатларга эга ёш кўнгилли талабалар томонидан ўйин-викторина, тренинг, мотивацион учрашувлар тарзида олиб борилади. Шунингдек, бир қатор таълимий лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.  

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Жўрақулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Д.Мирзаев сўзга чиқиб, ўқувчиларни улар учун кўрсатилаётган бундай ғамхўрликни қадрлашга, таътил кунларини мазмунли, мақсадли, фойдали ўтказишга чақирди.

Бундай эътибордан руҳланган ўқувчилар кўтаринки кайфият, зўр ғайрат, шижоат билан замонавий билимларни ўрганишга киришди.  

Ўқувчилар билан суҳбатлашиш асносида мазкур мактабда спортнинг армрестлинг тури бўйича Осиё чемпионатига йўлланма олган ўқувчи Камола Абдураимованинг таҳсил олаётгани ҳайратимизни оширди. Чунки мактабда ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши учун ҳеч қандай шароит яратилмаган, ҳаттоки спорт зали ҳам мавжуд эмас.

– Энг чекка ҳудуддаги қишлоғимизда ёзги ўқув оромгоҳи ташкил қилинганидан роса қувондим, – дейди К.Абдураимова биз билан суҳбатда. – Замон талаблари даражасидаги мактабларда таҳсил олаётган, хорижий тилларни ўрганаётган тенгдошларимизга жуда хавас қилар эдик. Бугун бир ойга бўлса-да, ана шу орзуимиз амалга ошадиган бўлди.

Суҳбат чоғида армрестлинг бўйича икки карра Ўзбекистон чемпиони бўлган Камола Абдураимованинг Осиё чемпионатидаги иштироки билан боғлиқ ечими топилмаётган муаммоси борлиги маълум бўлди. Бу масала вилоят ҳокими ўринбосари томонидан назоратга олингани айни муддао бўлди.

– Илм дарахтининг томири аччиқ, лекин меваси ширин бўлади, деган эди Аристотель. Дарҳақиқат, машаққат билан билим чўққиларини эгаллаган инсон, унинг тотли мевасидан, албатта, баҳраманд бўлади. Жиззах вилоятининг энг чекка ҳудудида бошлаган мазкур лойиҳамиз чекка қишлоқлардаги бошқа мактабларда ҳам давом этади, деган умиддаман, – дея суҳбатимизга қўшилди лойиҳа асосчиларидан бири Отабек Мусурмонов.  

– “Чўлқувар” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги мактаб қошида очилган ўқув оромгоҳида ўқувчиларга ахборот технологияларидан сабоқ беряпман, – дейди Иброҳим Мажидов. – Ахборот технологиялари ва инглиз тилини ўрганиш имконияти яратилганидан ўқувчилар, уларнинг ота-оналари беҳад мамнун бўлмоқда. Шу кунга қадар бу мактабнинг дарс жадвалига фақат немис ва француз тили фанлари киритилган бўлиб, ўқитувчилар етишмаслиги сабабли дарслар номигагина ўтилар, қолаверса, ўқувчиларнинг компьютер саводхонлиги даражаси пастлигича қолаётган экан.

Аслида таълим тизимида мавжуд муаммолар бир ойлик оромгоҳлар ташкил қилиш билангина ҳал этилмайди. Муаммолар ечими юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш зарур. Аммо ЎзМТДП томонидан амалга оширилаётган бу каби ташаббуслар таълим жараёнларига кичик бўлса-да ҳисса қўшиши, чекка қишлоқ ўқувчиларининг билимини оширишга хизмат қилиши табиий.

Феруза ЖАЛИЛОВА,

ЎзМТДП Маркзий кенгаши бўлим бошлиғи.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қизил” тоифадаги мактабда кўнгиллилар ташаббуси билан ёзги ўқув оромгоҳи очилди