Қадимий кема, Эронга янги зарба режаси ва Истанбулдаги тошқин (+видео)
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида Туркия қирғоқларида 4 700 йиллик кема қолдиқлари топилгани, АҚШда грин-карта лотереясини давом эттириш бўйича суд қарори чиқарилгани ҳамда Украина Россия нефтини қайта ишлаш заводларига зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари Эрондаги ядровий объектларга қарши янги зарбалар режасини кўриб чиқаётгани, Россияда магистраль газ қувурида портлаш юз бергани ва Истанбулда кучли сув тошқини оқибатида мактаблар ёпилиб, транспорт ҳаракати издан чиққани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Нозимбек Мардонов,
Салим Обиджонов. ЎзА