Пойтахтимизда рус адабиётига бағишланган кўргазма очилди
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида «Лак миниатюрасида рус адабиёти» кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазма Бутунроссия декоратив санъат музейи коллекцияси асосида ташкил этилиб, унда рус адабиётининг машҳур асарлари ва қаҳрамонлари акс этган ноёб лакли миниатюралар намойиш этилди.

Кўргазмани Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи директори Исмат Юсупов ҳамда Бутунроссия декоратив санъат музейи директори Татяна Рибкина биргаликда очиб берди. Тадбир давомида икки музей ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Шунингдек, кўргазманинг музейга тақдим этилганини тасдиқловчи сертификат топширилди. Меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этилди, лакли миниатюра намуналари эса музей фондига туҳфа қилинди. Тадбир икки давлат музейлари ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Г.Бобоева,
ЎзА