Чиқинди табиатга зарар, лекин у қайта ишланиб фойдаланиш мумкин экани барчамизга маълум. Тошкент вилояти Пискент туманидаги “MGA STAR GOLD” масъулияти чекланган жамияти ҳам айнан темир чиқиндиларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаб, таркибида темир оксиди бўлган пигмент ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Айни вақтда корхонада ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Бу ерда темир оксидидан бўёқ пигменти, лок, керамика, тўқимачилик ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Келгусида МДҲ мамлакатларига экспорт қилиниши режалаштирилган ушбу маҳсулотлар сифати жуда юқорилиги билан ажралиб туради.

Корхонага 2,3 миллион доллари миқдорида инвестиция киритиш белгиланганди, лекин амалда 40 миллиард сўм маблағ сарфланди. Айни вақтда 60 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган. Корхона тўлиқ қувват билан фаолият бошлагач, 200 та иш ўрни яратилади. Бир кеча-кундузда 20 тонна, йилига 7 минг 200 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.

– Иш жараёни уч сменада ташкил этилади, – дейди корхона бош муҳандиси Олим Сулаймонов.

 – Шу боис, ишчилар ойлик маошдан ташқари, транспорт, озиқ-овқат билан ҳам таъминланади. Эътиборлиси, хомашёси металл чиқиндилардан иборат бўлган корхонада аҳолининг темир-терсак ва қора металлар чиқиндиларини топширишдан моддий манфаатдорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пискентда темир чиқиндилардан бўёқ ишлаб чиқарилади