Параосиё ўйинлари: Хусниддин Норбеков — чемпион!
Хабарингиз бор, V Параосиё ўйинлари Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилмоқда. Айни дамга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидгани медаллар сони 17 тага етган ҳолда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Жумладан, Параосиё ўйинларида пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хусниддин Норбеков эркаклар ўртасидаги F35 таснифида ядро улоқтириш баҳсларида 16,04 метр натижа қайд этиб, барча рақибларини ортда қолдирди. Шу тариқа, тажрибали спортчи делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.
Ушбу медалдан сўнг, Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 4 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза , жами 17 та медалга етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА